Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази директори, профессор Саидмурод Исмоилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ хизмат сафари давомида Андижон вилояти, Балиқчи туманида жойлашган Маданият саройида учрашув ўтказди.
Учрашувда Балиқчи тумани ҳокими Абдураимов Жасурбек Одилжонович, ТТБ раҳбари Эргашева Муҳтасархон Эргашевна, Андижон вилояти Бошқарма бошлиғи Мамажонов Шоҳруҳмирзо Алимжонович ва бир нечта Андижон тумани марказлари директорлари иштирок этди.
Учрашувдан ҳудуддаги жарроҳлик хизмати қай даражада эканлиги ҳамда тиббиёт муассасаларининг ҳолатини ўрганиш мақсад қилинган.
Бундан ташқари, туман ва шаҳар шифохоналари кўздан кечирилиб, бир нечта маҳалла фуқаролари билан йиғинлар ўтказиш баробарида аҳолига бевосита яқинлашиб, мурожаатлари тингланди.
Аҳолини соғлом турмуш тарзига ундаувчи тарғиботлар ўтказилиб, керакли тавсиялар берилди.