news_in

12.05.2026

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида барча ҳамширалар касб байрами муносабати билан самимий табрикланди.

Ҳамширалик фаолияти — бу нафақат юқори масъулият ва касбий маҳорат, балки меҳр, сабр ва ҳар бир беморга бўлган эътибордир. Ҳамширалар ҳар куни беморлар ёнида бўлиб, уларни қўллаб-қувватлайди ва даволаниш жараёнида беқиёс ҳисса қўшади.

Марказимизда фаолият юритаётган барча ҳамшираларга фидокорона меҳнати, касбига садоқати ва инсонпарварлик тамойилларига бўлган ҳурмати учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, касбий ютуқлар ва доимо эл эъзозида бўлишни тилаймиз.