Ҳурматли ҳамкасблар!
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг барча ходимларини Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
Ушбу байрам инсон саломатлигини асраш ва ҳаётини сақлаб қолиш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган барча касб эгаларини бирлаштиради. Ҳар бирингизга касбингизга садоқатингиз, масъулиятингиз ва Марказимиз ривожига қўшаётган ҳиссангиз учун миннатдорчилик билдирамиз.
Қувонарлиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 9 ноябрдаги ПҚ-336-сонли «Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Марказимизнинг ҳар бир ходими касб байрами муносабати билан пул мукофоти билан рағбатлантирилди.
Бу давлатимиз раҳбарининг тиббиёт соҳасига қаратаётган юксак эътибори, тиббиёт ходимларига бўлган ғамхўрлиги ва уларнинг кундалик меҳнатига берилаётган эътирофнинг яна бир ифодасидир.
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, касбий фаолиятингизда муваффақиятлар ва янги ютуқлар тилаймиз! Жамоамизда ҳамиша ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва ривожланишга интилиш муҳити ҳукм сурсин!
Ҳурмат билан,
Хирургия маркази маъмурияти