"Мустақиллик Байрами Арафасида Анъанавий Эътибор ва Эҳтиром"

news_in

28.08.2024

Бугун «Академик В.Вохидов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Хирургия Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази»да охирги йилларда анъанага айланган тадбир — кириб келаётган “Мустақиллик куни” арафасида, жамоамиздаги мактабнинг 1-синфида таълим олиш учун илк қадам ташлаётган фарзандларни табриклаш ва уларга зарур бўлган барча ўқув қуроллари жамланган совғаларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда марказимизнинг профессорлари иштирок этиб, болаларга совғаларни топширишди ва уларга таълим олиш йўлида муваффақиятлар тилашди.

Кун давомида байрамона кайфиятда бутун марказ ходимлари учун “Ош” тайёрланиб, барча бўлим ходимларига улашилди.

Бу тадбир марказимиздаги бирдамликни ва анъаналарни давом эттиришга бўлган иштиёқни яна бир бор намоён этди.