Сизларни ХХВИИИ халқаро илмий-амалий конгресс "Воҳидов ўқишлари-2024"да иштирок этишга таклиф қиламиз

news_in

24.09.2024

📌 Ҳурматли юртимиз шифокорлари!

🔖 Сизларни XXVIII халқаро илмий-амалиёт конгресс "Воҳидов ўқишлари-2024"да иштирок этишга таклиф қиламиз. Мазкур конгресс «Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалиёт тиббиёт маркази»нинг 50 йиллигига бағишланган бўлиб, 2024 йил 27 сентябр куни Хирургия маркази мажлислар залида бўлиб ўтади.

👨‍⚕️ Конференция иштирокчилари юқори технологик торако-абдоминал жарроҳликнинг имкониятлари ва истиқболлари, юрак жарроҳлигидаги юқори технологик аралашувлар, юқори технологик қон томир жарроҳлиги, анестезиология ва реаниматологиянинг замонавий тамойиллари, пластик, эстетик ва микроҷарроҳликдаги юқори технологик аралашувлар, шошилинч ва режали жарроҳликдаги миниинвазив технологиялар ҳамда буйрак ва жигар трансплантациясига оид долзарб масалаларни муҳокама қилишади.

Ҳурмат билан,

Маъмурият

(Файлни юклаб олинг)