Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш, соҳада замонавий даволаш усуллари ва илғор хорижий тажрибаларни кенг жорий этиш, хусусан, мураккаб жарроҳлик операцияларини муваффақиятли амалга ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, юксак профессионал маҳорати ва малакага эга бўлган мутахассисларни тайёрлашдаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан
Исмаилов Сайдимурад Ибрагимович - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалиёт тиббиёт маркази директори
II даражали «Саломатлик» ордени билан
Ғуламов Олимжон Мирзахитович - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалиёт тиббиёт марказининг торакоабдоминал онкохирургия бўлими мудири
Мадгазиев Олег Рахматович - Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг торакоабдоминал хирургия бўлими шифокори
Хайбуллина Зарина Руслановна - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалиёт тиббиёт марказининг клиник биокимё ва микробиология бўлими мудири
Хайдаров Алишер Эркинович - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалиёт тиббиёт марказининг кардиоанестезиология, кардиореанимация ва сунъий қон айланиш бўлими мудири
Ярбеков Рустам Раимқулович - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалиёт тиббиёт марказининг юрак ишемик касалликлари ва унинг асоратлари хирургияси бўлими мудири, кардиожарроҳ
«Дўстлик» ордени билан
Рустамова Франгис Камрановна - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалиёт тиббиёт марказининг маслаҳат поликлиникаси бўлими кичик тиббий ходими
Шуваева Ольга Владимировна - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалиёт тиббиёт марказининг тиббиёт архиви мудири
«Соғлом турмуш» медали билан
Жураева Нигора Мухсумовна - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалиёт тиббиёт марказининг магнит резонанс ва компьютер томографияси бўлими мудири
Қадиров Марат Жалғасович - У.Халмуратов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлими шифокори
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев