30-сентябрь куни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Академик В. И. Шумаков номидаги трансплантология ва сунъий аъзолар миллий тадқиқиот маркази”да ХИИ Россия трансплантологлар конгрессининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Ушбу тадбир трансплантология соҳасида етакчи бўлган “Академик В.И. Шумаков номидаги трансплантология ва сунъий аъзолар миллий тадқиқиот маркази”нинг 55 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.
Тантанали очилиш маросимида Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Албертович Мурашко иштирок этиб, йиғилганларга табрик сўзи билан мурожаат қилди ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг фахрий мукофотларини топширди.
Қурултойнинг фахрий меҳмонларидан бири бизнинг марказимиз директори, профессор Саидмурад Ибрагимович Исмоилов бўлди. Шунингдек, марказимизнинг ходимлари — Зарина Руслановна Хайбуллина ва Зафарбек Улуғбекович Абдугафуров ҳам иштирок этиб, ўзларининг илмий маърузалари билан қатнашдилар. Уларнинг маърузалари катта қизиқиш билан тингланди.
Фахрий меҳмонлар орасида Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш департаменти директори Игор Николаевич Каграманян, Россия Федерацияси Давлат Думасининг Соғлиқни сақлаш қўмитаси раиси Бадма Николаевич Башанкаев, Федерал тиббиёт-биология агентлиги раҳбари Вероника Игоревна Скворцова, Россия фанлар академияси Тиббиёт фанлари бўлими академик-котиби Владимир Иванович Стародубов ва Россия Федерациясида соғлиқни сақлаш соҳасида назорат бўйича Федерал хизмат раҳбари Алла Владимировна Самойлова ҳам қатнашдилар.
Трансплантологлар Конгресси етакчи мутахассисларнинг тажриба алмашиши ва ҳамкорлик қилиш имконини яратган майдон бўлиб, бу трансплантация соҳасидаги ютуқларга эришишда муҳим ўрин эгаллайди.


