Саудия Арабистони билан ҳамкорликда Ўзбекистонда болаларда туғма юрак нуқсонларини даволаш лойиҳаси ишга туширилади

news_in

23.12.2024

Саудия Арабистонининг Кинг Салман гуманитар ёрдам ва кўмак маркази билан алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш бўйича олиб борилган музокаралар натижасида Ўзбекистонда навбатдаги лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. 2024-йил 21-декабрда Араб Давлатлари Лигаси вакиллари Жарроҳлик марказига ташриф буюрди. Ташриф давомида марказ директори, профессор С.И. Исмоилов билан учрашув бўлиб ўтди. Араб Давлатлари Лигаси бизнинг Жарроҳлик марказимизда про боно ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда, унда Саудия Арабистонининг етакчи кардиожарроҳларлари болаларда туғма юрак нуқсонларини жарроҳлик йўли билан даволашади. Ташриф давомида Саудия мутахассислари Жарроҳлик марказининг фаолияти, моддий-техник базаси ва шифокорлар имкониятларини яқиндан ўргандилар ва лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши айнан ушбу шифохонада бўлишини таъкидладилар. Лойиҳа 2025-йил февралга режалаштирилган.

Шуни таъкидлаш лозимки, 2024-йил октябрь ойида Кинг Салман гуманитар ёрдам ва кўмак маркази Жарроҳлик марказида про боно ёрдам лойиҳасини амалга оширган бўлиб, унга Ўзбекистоннинг катталар фуқароларига очиқ ва эндоваскуляр усуллар ёрдамида 88 та жарроҳлик амалиёти киритилган эди.