МРТ учун 25% чегирма 18:00 дан кейин. Бизнинг хирургия маркази халқимиз учун шанба куни қўшимча фаолият юритади.

Гемодиализ бўлими ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга замонавий буйрак ўрнини босувчи юқори технологик терапия хизматларини кўрсатади.

  • Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати:

    • Дастурий гемодиализ муолажаларини ўтказиш

    • Гемодиафильтрация (юқори даражадаги қон тозалаш)

    • Ўткир буйрак етишмовчилигида шошилинч гемодиализ

    • Гемодиализ учун томир йўлини тайёрлаш ва назорат қилиш

    • Диализдаги беморлар саломатлигини динамик лаборатория мониторинги

Тўлиқ тавсиф

  • Бўлим ҳақида

    Гемодиализ бўлими замонавий "сунъий буйрак" аппаратлари ва кўп босқичли сув тозалаш тизими билан жиҳозланган. Бўлимда юқори малакали шифокорлар ва тиббий ходимлар назорати остида буйрак фаолияти бузилган беморларга халқаро стандартларга мос равишда хавфсиз ва самарали ихтисослаштирилган гемодиализ муолажалари кўрсатилади.