Рентгенангиокардиография лабораторияси юрак ва қон томир тизими касалликларини юқори аниқликда ташхислаш ҳамда кам инвазив эндоваскуляр даволашга ихтисослашган.
Кўрсатиладиган хизматлар:
Коронароангиография (юрак қон томирларини текшириш)
Юрак қон томирларини стентлаш ва баллонли ангиопластика
Периферик ва магистрал қон томирлар ангиографияси
Аорта ва бош мия томирларини контрастли текшириш
Қон томир аневризмалари ва нуқсонларини эндоваскуляр даволаш
Рентгенангиокардиография лабораторияси замонавий ангиографик ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, юрак-қон томир тизимини юқори аниқликда текшириш ва минимал инвазив амалиётларни бажаришга мўлжалланган. Бўлимда тажрибали мутахассислар томонидан қон томирларининг ўтказувчанлиги, нуқсонлари ҳамда юрак фаолиятига оид патологиялар операциясиз, томир ичи усуллари орқали аниқланади ва самарали даволанади.