Ўз жигарининг бир қисмини яқинларига бағишлаган инсонларга эътибор ва ғамхўрлик
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан 2026 йил 5–7 ноябрь кунлари Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида жигар донорлари учун хайрия акцияси ташкил этилади.
Жигар донорлиги — яқин инсонига янги ҳаёт имкониятини тақдим этишдек олижаноб қадамдир. Биз учун нафақат жигар трансплантацияси ўтказилган беморлар, балки донорларнинг ҳам саломатлиги муҳим.
Акция доирасида жигар донорлари бепул тиббий текширувлардан ўтишлари мумкин:
• Умумий қон таҳлили
• Қоннинг биокимёвий таҳлили
• Умумий сийдик таҳлили
• Қорин бўшлиғи аъзоларининг ультратовуш текшируви (УТТ)
• Мутахассислар кўриги ва маслаҳатлари
• Кейинги тиббий кузатув бўйича тавсиялар
Ушбу ташаббус орқали донорларимизга миннатдорчилик билдириш ва уларнинг саломатлиги операциядан кейин ҳам доимий эътиборимизда эканини таъкидлашни истаймиз.
2026 йил 5–7 ноябрь
Академик В. Воҳидов номидаги Хирургия маркази, Тошкент шаҳри
Олдиндан ёзилиш: +998 55 588 80 01
Сизларни Марказимизда мамнуният билан кутиб қоламиз!