Хусусан, кеча Қоракўл туманида илк бор буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди.
Шу кунларда Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори бошчилигидаги бир гуруҳ малакали мутахассислар Бухоро вилоятида юқори технологик операциялар ўтказмоқда.
Бемор Б. А. — 33 ёшда. Сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Бир неча йилдирки, гемодиализ муолажаларини олиб келади.
Тегишли текширув ва кўрсатмалардан сўнг ота бир буйрагини ўғлига берди. Операция Қоракўлдаги туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказида, маҳаллий мутахассислар иштирокида амалга оширилди.
Ҳозир беморнинг ҳам, донорнинг ҳам аҳволи яхши. Муолажалар давом эттирилмоқда.